Жаҳон | 09:16 / 13.03.2019
11447
2 дақиқада ўқилади

“Эйнштейн учувчим бўлишини истамайман”; Трамп замонавий самолётларни танқид қилди

Фото: AP Photo/Carolyn Kaster

АҚШ президенти Дональд Трамп замонавий самолётларни уларни бошқариш мураккаблиги сабабли танқид қилди.

“Самолётлар уларда учиш учун жуда мураккаблашиб кетмоқда. Учувчилар бошқа керакмас, энди Массачусетс технологик институтининг компьютер технологиялари соҳасидаги мутахассислари зарур”, деб ёзган Трамп твиттерда.

Трампнинг фикрича, “юқори даражадаги мураккаблик хавф туғдиради”. “Сизни билмайману, бироқ мен Альберт Эйнштейн учувчим бўлишини истамайман. Мен самолёт устидан бошқарувни осон ва тез ўз қўлларига олиш техник имконига эга бўлган профессионал учувчиларни кўришни истайман”, деб таъкидлаб ўтган Трамп. 

10 март куни Ethiopian Airlines авиакомпаниясининг Boeing 737 Max 8 самолёти ҳалокатга учраганди. Бу ҳалокат Индонезияда худди шу моделдаги самолёт ҳалокатидан 4 ой ўтиб содир бўлди. 

Индонезиядаги ҳалокат тергови давомида янги моделдаги ушбу самолётлар ҳаво оқими ҳақидаги маълумотларни нотўғри талқин қилиб, самолёт тумшуғини пастга йўналтириб, унинг шўнғишига олиб келиши мумкинлиги ўрнатилган. 

Трамп шунингдек Boeing раҳбари Деннис Мюленбург билан учрашган. Таъкидланишича, суҳбат давомида Мюленбург Трампни Boeing 737 Max хавфсиз эканлигига ишонтирган. Таъкидланишича, Трамп Boeing раҳбари билан 13 март куни яна бир учрашув ўтказмоқчи.

Мавзуга оид