Спорт | 08:08 / 13.03.2019
30602
2 дақиқада ўқилади

Ўзбек қизи оғир атлетика бўйича жаҳон рекордини ўрнатди

Фото: МОҚ

Лас-Вегас шаҳрида давом этаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг навбатдаги куни ҳам терма жамоамиз учун янада омадли якун топди, деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси.

Қизлар ўртасида -64 килограмм вазн тоифасида супачага чиққан Кумушхон Файзуллаева мусобақада олтин медални қўлга киритибгина қолмасдан, ўсмирлар ўртасида жаҳон рекордларини ҳам ўрнатди. 

Вакиламиз даст кўтариш машқида 93 кг, силтаб кўтариш машқида эса 122 кг натижа қайд этди. Икки курашда 215 килограмм жамғара олган спортчимиз ушбу вазн тоифасининг силтаб кўтариш ва икки кураш йўналишлари бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон рекордларини ўрнатишга муваффақ бўлди.

Ўсмирлар ўртасида ЖЧ. Лас-Вегас, АҚШ
Қизлар, 64 кг
1. Кумушхон Файзуллаева (Ўзбекистон) – 225 кг (жаҳон рекорди)
2. Кейси Рохас (Мексика) – 195 кг
3. Михаэла Илие (Руминия) – 190 кг

Кумушхон Файзуллаева ёзда пойтахт мезбонлик қилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам зафар қучиб, ўзбекистонлик оғир атлетикачи қизлар орасида илк бор чемпионликни қўлга киритган спортчига айланган. Шунингдек, 2018 йил октябрь ойида Аргентинада ўтган ўсмирлар Олимпиадасида ҳам унга тенг келадигани топилмаган эди.

Мавзуга оид