Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент яшаш учун энг қулай шаҳарлар рейтингида 203-ўринни олди
Фото: Flickr
Вена қаторасига ўнинчи бор дунёдаги яшаш учун энг қулай шаҳарлар рейтингида биринчи ўринда жойлашди. Бу ҳақда Mercer халқаро консалтинг компанияси маълум қилди.
Бу йил компания 231 шаҳарни баҳолади. Рейтингни тузишда яшаш, сиёсий ва ижтимоий шароитлар, транспорт, овқатланиш, маиший маҳсулотлар ва дам олиш, иқлим шароитлари, ижтимоий-маданий муҳит, таълим ва тиббиёт сифатида ҳисобга олинди.
Биринчи ўринга Австрия пойтахти Вена жойлашди, иккинчи ва учинчи ўринларни Цюрих ва Ванкувер шаҳарлари эгаллади. Юқори ўнликка, шунингдек Мюнхен, Окленд, Дюссельдорф, Франкфурт, Копенгаген, Женева ва Базель шаҳарлари кирди.
Тошкент яшаш учун энг қулай шаҳарлар рейтингида 203-ўринга лойиқ кўрилди. МДҲ давлатларидаги шаҳарлар орасида Москва 167-, Киев 173-, Санкт-Петербург 174-, Минск 188-, Бишкек 206-, Ашхобод 211-, Душанбе 215-ўриндан жой олди.
Мавзуга оид
09:10 / 03.04.2026
Тошкент ва Ўш ўртасида илк авиақатнов йўлга қўйилди
14:58 / 02.04.2026
Аҳоли норози: Тошкентда футбол майдончаси ва дарахтларга қурилиш хавф солмоқда
09:13 / 01.04.2026
Экологик чоралар энди фақат Тошкент билан чекланмайди
18:49 / 31.03.2026