19:18 / 14.03.2019
9498

Божхоначилар “металл чиқиндилари” операциясини фош этишди

Фото: Давлат божхона қўмитаси

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона пости ходимлари йирик миқдорда металл маҳсулотларини мамлакатимизга ноқонуний олиб кирилишига чек қўйишди.

Пойтахтимизда фаолият кўрсатувчи масъулияти чекланган жамиятлардан бири томонидан божхоначиларга тақдим этилган ҳужжатларга кўра, қўшни мамлакатдан кириб келган юк поезди вагонларида металл чиқиндилари олиб келинаётганлиги кўрсатилган бўлсада, аммо вагонлардаги юклар инспекцион кўрик мажмуаси орқали божхона назоратидан ўтказилганда тайёр металл маҳсулотлари борлиги фош этилди. 

Ушбу 4 турдаги тайёр металл маҳсулотларининг умумий қиймати 1 миллиард сўмга тенг бўлиб, оғирлиги салкам 123 тоннани ташкил қилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Top