Ўзбекистонда онлайн аукцион орқали автомобиль рақамлари сотуви кескин камайди
2019 йилнинг 4 мартдан 10 мартгача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖда 639,9 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 13,9%га пасайиб, деярли 319,7 млрд сўмни ташкил этди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 474 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси деярли 1,8 миллиард сўмни ташкил қилди.
Cавдолар натижасида битимларнинг қарийб 25% биринчи тоифадаги авторақамларга, 44% иккинчи ва 31% учинчи тоифа авторақамларга тегишли.
Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти автоҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 27%га тенг. Иккинчи ўринда Бухоро вилоятининг автоҳаваскорлари 12% улуш билан жойлашди.
Кейинги ўрин Сурхондарё ва Фарғона вилоятларининг автоҳаваскорларига тегишли бўлиб, ҳар бирининг улуши 10%ни ташкил қилди. Қолган ҳудудларнинг улуши 41%га тенг.
Бундан олдин, автосаноат мамлакатдаги иқтисодий ҳолат яхшиланганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
11:38 / 13.11.2024
Тошкентда пулли "парковка"лар ташкил этиш учун аукцион ўтказилади
12:54 / 05.10.2024
Ҳиндистонлик эркак ноодатий автомобиллар коллекцияси билан Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
18:43 / 16.08.2024
Тошкентда АҚШ элчихонаси эски хизмат автомобиллари аукциони қолдирилди
11:29 / 14.08.2024