Ўзбекистон | 12:21 / 16.03.2019
43992
1 дақиқада ўқилади

Бош прокуратура ҳузуридаги инспекция Вазирлар Маҳкамаси ҳузурига ўтказилди

Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент фармони қабул қилинди. 

Ҳужжат билан Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси этиб қайта ташкил этилди.

Қайд этилишича, прокуратура органларининг қисқартирилаётган 1 198 та штат бирликларидан:

87 таси – Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонига;

470 таси – Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бўлинмаларига йўналтирилади.

Бундан олдин, Ўзбекистон прокуратура органлари тизимида қатор лавозимлар ва бошқармалар тугатилгани хабар берилганди.

Мавзуга оид