Жамият | 09:02 / 16.03.2019
13517
1 дақиқада ўқилади
Наманганда босқинчилик қилишга уринган тўрт нафар шахс ушланди
2019 йил 10 март куни 2 нафар номаълум шахслар Наманган вилоятининг Норин тумани Яйдоқ маҳалласида яшовчи Б.Х.нинг уйига босқинчилик мақсадида девор ошиш йўли билан кирган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, улар уй эгасига тан жароҳати етказган вақтларида оила аъзолари кўтарган шовқин туфайли ҳеч нарса ололмай воқеа жойидан яширинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Андижон вилояти Андижон туманида яшовчи Н.А. ва О.О., Андижон шаҳрида яшовчи Д.Қ. ва Э.Қ. содир этганликлари аниқланиб, ушланган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
16:20 / 05.06.2024
19 ёшида 18 йиллик қамоқ – Қорақалпоғистонда босқинчилик ва қотиллик қилган йигитга ҳукм ўқилди
18:33 / 27.04.2024
Санкт-Петербургда 24 ёшли ўзбекистонлик йигит ўғирлаб кетилди
11:54 / 30.03.2024
Тошкент вилоятида босқинчилик ва одам ўғирлашни режалаштирган жиноий гуруҳ ушланди
10:16 / 27.01.2024