Жамият | 09:02 / 16.03.2019
13520
1 дақиқада ўқилади

Наманганда босқинчилик қилишга уринган тўрт нафар шахс ушланди

2019 йил 10 март куни 2 нафар номаълум шахслар Наманган вилоятининг Норин тумани Яйдоқ маҳалласида яшовчи Б.Х.нинг уйига босқинчилик мақсадида девор ошиш йўли билан кирган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, улар уй эгасига тан жароҳати етказган вақтларида оила аъзолари кўтарган шовқин туфайли ҳеч нарса ололмай воқеа жойидан яширинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Андижон вилояти Андижон туманида яшовчи Н.А. ва О.О., Андижон шаҳрида яшовчи Д.Қ. ва Э.Қ. содир этганликлари аниқланиб, ушланган. 

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мавзуга оид