Жаҳон | 09:33 / 16.03.2019
6335
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: консерваторлар Мэй Brexit эвазига истеъфога чиқишини хоҳлашяпти

Фото: AFP

Британия бош вазири Тереза Мэйнинг атрофидаги манбалардан олинган маълумотга кўра, агар у евроскептиклар гуруҳига кирувчи консерватив партиядошлари қўллаб-қувватловига эришмоқчи бўлса, ўз лавозимини муддатидан аввал тарк этиши керак. Бу ҳақда The Telegraph ёзмоқда.

Манбалар сўзига кўра, Евроиттифоқ (ЕИ) билан келишув лойиҳаси бўйича иккинчи овоз бериш жараёни муваффақиятсизликка учрагач, Мэйни ҳукуматнинг фақат икки нафар аъзоси қўллаб-қувватламоқда. Бош вазир ўз вориси ЕИ билан музокаралар янги босқичини бошлаши учун кетиши керак.

Аниқлик киритилишича, бош вазир май ёки июль ойида ўз лавозимини тарк этиши лозим.

Бундан олдин, Британия парламенти Мэйнинг Brexit бўйича келишувини рад этганди.

Мавзуга оид