22:13 / 18.03.2019
11275

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Хитойга йўл олди

Фото: ЎФА сайти

Ўзбекистон миллий жамоаси шу йилнинг 21-25 март кунлари Хитойда бўлиб ўтадиган «China Cup - 2019» халқаро мусобақасида иштирок этади.

Эктор Купер бошчилигидаги делегация аъзолари бугун Тошкент вақти билан соат 21:30да Тошкент - Пекин - Наннинг йўналиши бўйлаб Хитойга йўл олди, деб хабар беради ЎФА сайти. 

Фото: ЎФА сайти

Эслатиб ўтамиз, «China Cup-2019» халқаро мусобақасида Ўзбекистон, Уругвай, Хитой ва Таиланд миллий жамоалари куч синашади. 

Ўзбекистон мусобақани 22 март куни Уругвай миллий жамоасига қарши ўйин билан бошлайди. Хитой эса  21 март куни Таиланд билан куч синашади. Яримфиналда ғолиб чиққан жамоалар 25 март куни финалда ўзаро тўқнаш келишади. Шунингдек, яримфиналда мағлубиятга учраган жамоалар 25 март куни 3-ўрин учун баҳсда майдонга тушишади.

Фото: ЎФА сайти
Top