Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рустам Имомали Тошкент шаҳар ҳокимига таклифнома юборди
Фото: dushanbe.tj
Душанбе шаҳар ҳокими Рустам Имомали ўтган ҳафта охирида Душанбеда Наврўз байрамини нишонлашда иштирок этиш учун Тожикистон пойтахтига қардош бўлган дунёдаги 17та шаҳар ҳокимига таклифнома юборди, деб хабар қилмоқда «Азия-Плюс» Душанбе шаҳар маъмуриятига асосан.
Душанбе шаҳар ҳокимининг таклифномаси қуйидаги шаҳарлар раҳбарларига юборилди: Лусака (Замбия), Сано (Яман), Монастир (Тунис), Лаҳор (Покистон), Клагенфурт (Австрия), Боулдер (АҚШ), Ройтлинген (Германия). Бундан ташқари: Мозори-Шариф (Афғонистон), Теҳрон (Эрон), Шероз (Эрон), Санкт-Петербург (Россия), Минск (Беларусь), Урумчи (Хитой), Анқара (Туркия), Сямэнь (Хитой), Ашхобод (Туркманистон) ва Чиндао (Хитой).
Шунингдек, Рустам Имомали Москва ва Тошкент шаҳар маъмуриятларига таклифнома жўнатди.
21 март куни Тожикистон тарихида илк бор Наврўз шарафига бағишланган байрамона карнавал Душанбе марказий майдонида бўлиб ўтади.
Кутилишича, унда бутун мамлакатдан ҳунармандлар, масхарабозлар, ижрочилар, раққослар иштирок этади - жами 26 минг киши.
Шу куни Душанбедаги барча маданият ва истироҳат боғлари ҳамда шаҳардаги микрорайонларда оммавий сайиллар бўлиб ўтади. Шаҳар ҳокимлиги концертлар, кўргазмалар, викториналар, мусобақалар ташкил этади.
Мавзуга оид
16:36 / 21.03.2026
Бир гуруҳ ҳатайликлар Наврўзни Ўзбекистонда нишонламоқда
14:19 / 21.03.2026
Наврўз концертида Амир Темур ҳақида композиция қўйилди
10:15 / 21.03.2026
Шавкат Мирзиёев халқни бирдамлик ва бунёдкорликка чақирди
10:13 / 21.03.2026