12:40 / 19.03.2019
6384

Солиқ органи балиқчиликни ривожлантириш учун хитойлик ҳамкорлар билан учрашув ўтказди

Давлат солиқ қўмитасида Хитойнинг балиқчилик соҳасига ихтисослашган машҳур Aquatech компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида хитойлик ҳамкорлар билан янги балиқ турларини олиб кириш масаласи муҳокама этилган.

Фото: Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати

Қўмита матбуот хизмати хабарига кўра, ҳамкорлар билан инкубация цехларини ташкил этиш, балиқ озуқаларини ишлаб чиқариш ва маҳсулотларни қайта ишлаш, сунъий ҳавзаларда балиқ етиштиришни йўлга қўйиш учун инвестиция киритиш масалалари ҳам кўриб чиқилган.

Фото: Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати

«100 гектар майдонда ташкил этилаётган инкубация цехида йилига 200 млн. дона балиқ личинкаси етиштириш ва улардан 100 млн. дона балиқ чавоқларини боқиш режалаштирилган.Бундан ташқари, 350 гектар сунъий сув ҳавзаларида йилига камида 3 минг тонна балиқ ишлаб чиқарадиган қўшма корхонани ташкил этиш кўзда тутилган», — дейилади қўмита ахборотида.

Фото: Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати

Маълумот учун, Давлат солиқ қўмитаси тасарруфидаги «Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси» ДУК томонидан Ўзбекистонда балиқчиликни ривожлантириш, аҳолининг балиқ маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш ҳамда маҳсулотлар экспортини йўлга қўйиш мақсадида истиқболли лойиҳалар амалга оширилиши назарда тутилган.

Top