Ўзбекистон | 12:52 / 18.08.2023
6687
1 дақиқада ўқилади
Реклама

Интенсив балиқчилик учун янги оксигенатор ихтиро қилинди

Балиқчилик имлий-тадқиқот институти олимлари томонидан маҳаллий ихтиофауна учун янги тур ҳисобланган осетр балиқларини Ўзбекистон шароитида саноат усулида етиштиришнинг технологик жараёнлари тўлиқ ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий этилди.

Фото: Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

Мазкур технология Янгийўл туманидаги “Xorrot fish house” унитар корхонасида жорий этилди. Натижада етиштирилаётган маҳсулот турлари кўпайишига эришилди.

Шунингдек, институтнинг аквакультурадаги янги технологиялар лабораториясида ёпиқ сув таъминоти ва интенсив усулда балиқ етиштириш учун сувдаги кислород концентрациясини оширишга мўлжалланган оксигенатор қурилмаси яратилди.

Ушбу қурилма Балиқчилик илмий-тадқиқот институти олимлари чизмаси асосида Тошкент шаҳридаги БМКБ (бош махсус конструкторлик бюроси) да йиғилди.

Мазкур қурилмадан балиқларга кислород етишмаслиги ва қирилиб кетмаслигининг олдини олишда фойдаланилади.

Ушбу қурилмадан фойдаланиш орқали сувда кислородни эритиш самарадорлигини 95% ёки 12 мг/л гача ошириш мумкин.

Янги оксигенатор балиқларнинг ҳаётий фаолиятини юқори зичлигида сақлашга имкон беради. Бундай ускуна ёпиқ сув таъминоти тизимларида ҳам муҳим рол ўйнаб, балиқ етиштириш тизимида кенг қўлланиши мумкин.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ахборот хизмати

Мавзуга оид