Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги делегациясининг 7-9 апрел кунлари Венгрияга амалий сафари ташкил этилди.
"Дунё" хабарига кўра, сафарнинг биринчи кунида Венгриянинг бир қатор компаниялари раҳбарлари билан музокаралар уюштирилди.
Натижада балиқчилик ва пластмассани қайта ишлаш соҳасида умумий қиймати 37 миллион еврога тенг бўлган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳужжатлар имзоланди.











