Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп ўз иш ҳақининг тўртдан бир қисмини АҚШ ИХВга берди
Фото: AP/Alex Brandon
АҚШ президенти Дональд Трамп ўз маошининг тўртдан бир қисмини мамлакат Ички хавфсизлик вазирлигига ўтказиб юборди. У бу ҳақда твиттердаги саҳифасида хабар берган.
«Мен президентнинг 400 минг доллар миқдоридаги йиллик иш ҳақини турли идораларга ўтказиб юбормоқдаман», - дея ёзган Трамп.
Унинг сўзларига кўра, у АҚШ ИХВга 100 000 доллар тақдим этган.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Америка оммавий ахборот воситалари бу ҳақда ёзишни «ёқтирмайди».
Трамп ўз постига пул маблағлари ўтказилганидан далолат берувчи чек суратини қўшиб қўйган.
Бундан олдин, Трамп биринчи марта конгресс қарорига вето қўйганди.
Мавзуга оид
22:06 / 02.12.2024
Трамп ва қудалар: яҳудий қуда элчи, ливанлик қуда маслаҳатчи бўлади
19:22 / 05.05.2022
Тез ёрдам ходимларининг маоши 10-15 фоизга оширилади
21:01 / 26.04.2022
Ўзбекистонликларнинг ўртача иш ҳақи статистикаси эълон қилинди
21:53 / 20.04.2022