Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ҳудудлари «Автоклуб»лар билан таъминланади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Республиканинг чекка ва олис ҳудудларида маданий-маърифий хизматларни йўлга қўйиш мақсадида ҳудудларни “Автоклуб"лар билан таъминлашга оид”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Андижон ва Навоий вилоятларида тажриба лойиҳаси сифатида қўлланган махсус мусиқий техник ускуналар билан жиҳозланган “Автоклуб”лар томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот берган.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамиятининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида “Автоклуб” маданий хизматлар кўрсатишни ташкил этиш бўйича таклифига розилик берилиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар (Андижон ва Навоий вилоятларидан ташқари) ва Тошкент шаҳрига 1 тадан “ISUZU SAZ NP 26” махсус мусиқий техник ускуналар билан жиҳозланган 12 та “Автоклуб” транспорт воситалари ажратилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги махсус мусиқий техник ускуналар билан жиҳозланган “Автоклуб” транспорт воситаларини харид қилиш учун республика бюджети ҳисобидан маблағлар ажратилишини таъминлайди.
“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти ўрнатилган тартибда 12 та “ISUZU SAZ NP 26” транспорт воситаларини ажратади.
Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети Маданият вазирлиги томонидан тақдим этилган техник топшириқлар асосида транспорт воситаларини замон талабларига мос равишда жиҳозлаш ишларини амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:
махсус техник ускуналар билан жиҳозланган “Автоклуб” транспорт воситаларини жойларга етказишни таъминлайди;
“Автоклуб” фаолиятини тартибга солувчи низомни ишлаб чиқиб тасдиқлайди ҳамда ўрнатилган тартибда Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Маданият вазирлиги билан келишган ҳолда “Автоклуб”лардан келгусида самарали фойдаланиш, мамлакатнинг чекка ҳудудларида маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва уни амалга оширишни таъминлайди.
Мавзуга оид
18:28 / 11.06.2026
Маданиятга тикилган пуллар, санъаткордан вазирликка, интернет маданиятчилари – вазир Назарбеков билан суҳбат
21:54 / 21.04.2026
“Солиқ тўламайман дейишга ор қилиш керак” - маданият вазири
20:28 / 12.01.2026
Антикоррупция агентлиги ҳукуматдан Озодбек Назарбековга чора кўришни сўради
07:32 / 19.08.2025