08:34 / 22.03.2019
24716

Gucci «эскирган» кроссовкани тақдим этди. Унинг нархи - 7,3 млн сўм 

Фото: Gucci

Италиянинг Gucci модалар уйи «кир» пойафзални тақдим этди. Бу ҳақда The Independent хабар бермоқда.

Гап Cruise 2019 коллекциясига тегишли, компаниянинг махсус қизил-яшил чизиқчаларига эга кроссовкалар ҳақида бормоқда. Улар атайин худди эскириб қолгандек ва бундан аввал кийилгандек кўринишга эга.

Фото: Gucci

Люкс бренднинг расмий сайтида айтилишича, моделнинг винтаж дизайни 1970-йиллар спорт услубига жуда яқинлаштирилган.

Пойафзал уч хил рангда мавжуд. Бир жуфтининг нархи 870 долларни (7,3 млн сўм) ташкил этади.

Фото: Gucci

Февраль ойида мода саноатида истеъмолчилар одатини таҳлил қилишга ихтисослашган Lyst платформаси мутахассислари Gucci’ни дунёдаги энг машҳур бренд, деб тан олишди.

Top