Ўзбекистон | 13:40 / 23.03.2019
19256
2 дақиқада ўқилади

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади

Фото: AFP/ SAUL LOEB

АҚШ президенти Дональд Трамп Наврўз байрами муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади. Президент матбуот хизмати табрик матнини келтирган.

«Муҳтарам Президент Жаноблари!

Наврўз Сизга, оилангизга ва Ўзбекистон халқига шодлик ва фаровонлик олиб келишини тилайман. Ушбу ажойиб байрам муносабати билан кўплаб америкаликлар ҳамда дунёдаги бошқа халқлар янгиланиш ва уйғониш айёмини биргаликда нишонладилар. 

Ўтган йил май ойида Сиз билан бўлиб ўтган учрашув менга катта мамнуният бағишлади, Сиз амалга ошираётган ислоҳотлар суръати мени ғоят хурсанд қилмоқда. Америка халқи ва ишбилармон доиралари Ўзбекистон билан ҳамкорлик учун янги имкониятлар очишда давом этмоқда. Биз Афғонистонда барқарор тараққиёт ва тинчликка эришишнинг тарафдори бўлган пайтда Сизнинг Шимолий йўлак масаласида қўллаб-қувватлашингизни қадрлайман. Наврўз муборак!», дейилади табрикда.

Аввалроқ Президент матбуот хизмати Наврўз муносабати билан Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон, Эрон, Саудия Арабистони, БАА, Фаластин раҳбарлари Шавкат Мирзиёевга табрик йўллагани ҳақида хабар берган эди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид