Жаҳон | 11:09 / 25.03.2019
10926
1 дақиқада ўқилади

АҚШнинг Япониядаги ҳарбий базасида қўпорувчилик содир этилди

Фото: Issei Kato / Reuters

Япониянинг Окинава оролида АҚШ денгиз пиёда қўшинларининг Кэмп-Дзукэран базасида қўпорувчилик содир этилди. Бу ҳақда АҚШ ҳарбий полициясига иқтибос келтирган ҳолда Kyodo ахборот агентлиги хабар берди

Маълум қилинишича, номаълум кимсалар база деворининг бир қисмига шикаст етказиб, унинг ҳудудида бостириб киришган. Шундан кейин улар база ҳудудида қўлланувчи газ баллонини портлатишган. Воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Кэмп-Дзукэран базасида АҚШ денгиз пиёда қўшинларининг Окинавадаги гуруҳи штаби жойлашган. Умуман олганда бу оролда ҳудуд бўйича АҚШнинг Япониядаги ҳарбий объектларининг 70 фоизи мужассамлашган, ваҳоланки орол Япония ҳудудининг 1 фоизинигина ташкил қилади. Бу объектлар орасида АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг хориждаги энг катта базаси – Кадена ҳам бор.   

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид