Фотожамланма: Хўжаободда баҳор тасвирлари
«Доим ҳайратланиш ҳисси билан яшаш зарур», дейишади. Юрт кезсангиз, ҳар куни ақлни шоширадиган жойларни кўп кўриш мумкин.
Андижон вилояти, Хўжаобод туманининг Қирғизистон билан чегарадош тоғли қишлоғи бор. Имом ота қишлоғида ёзнинг энг иссиқ кунида ҳам ғир-ғир шабада эсади. Табиати эса алоҳида мавзу.
Март ойи охирида Фарғонанинг Қува ва Бешариқ томонларида бодом, ўрик гулини тўккан бўлса, амал 15 кун кеч келадиган Имом отада эртаки мевалар март охирида оппоқ бўлиб гуллайди.
Яшил дастурхон ёзган тоғлар бағрида баҳорнинг илк чечаклари бўлган бинафшалар очилган. Оппоқ соқоли кўксини безаб турган Узоқбой ота билан ўрикзорлар ўртасида самимий, содда суҳбат қурдик.
Табиат ва инсонлар уйғунликда яшаётган бокира, мафтункор тасвирларни эса сиз билан баҳам кўрмоқ нияти туғилди. Масканнинг ўзгача кўринишини томоша қилгани келган меҳмонлар ҳам фотокамера объективига «меҳмон бўлишди».
Элмурод Эрматов ва
Аҳрорбек Ёқубжонов фотолари
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15 / 22.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 17:10 / 21.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Австралияда юзлаб коалалар вертолётдан туриб ўққа тутилди
Жаҳон | 01:16
-
Кения президенти россиялик олиргархнинг пулларини ювишда айбланмоқда
Жаҳон | 00:31
-
Кашмирда сайёҳларни ўққа тутган террорчилар ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилинди
Жаҳон | 23:43 / 23.04.2025
-
Лавров: Россия ЕИнинг Марказий Осиёда ҳукмронлик ўрнатишга бўлган уринишларига қарши
Жаҳон | 23:20 / 23.04.2025
Мавзуга оид

18:02 / 19.03.2025
Уйғонаётган яшил табиат – баҳорий Тошкентдан фоторепортаж

09:34 / 28.02.2025
Баҳорда 300 мингта дарахт кўчатлари экилади

15:37 / 14.03.2024
Кетишни хоҳламаётган қиш — мартнинг ўртасида Тошкентни қор қоплади (фото)

17:22 / 30.03.2023