15:30 / 25.03.2019
23239

Фотожамланма: Хўжаободда баҳор тасвирлари

«Доим ҳайратланиш ҳисси билан яшаш зарур», дейишади. Юрт кезсангиз, ҳар куни ақлни шоширадиган жойларни кўп кўриш мумкин. 

Андижон вилояти, Хўжаобод туманининг Қирғизистон билан чегарадош тоғли қишлоғи бор. Имом ота қишлоғида ёзнинг энг иссиқ кунида ҳам ғир-ғир шабада эсади. Табиати эса алоҳида мавзу.

Март ойи охирида Фарғонанинг Қува ва Бешариқ томонларида бодом, ўрик гулини тўккан бўлса, амал 15 кун кеч келадиган Имом отада эртаки мевалар март охирида оппоқ бўлиб гуллайди.

Яшил дастурхон ёзган тоғлар бағрида баҳорнинг илк чечаклари бўлган бинафшалар очилган. Оппоқ соқоли кўксини безаб турган Узоқбой ота билан ўрикзорлар ўртасида самимий, содда суҳбат қурдик.

Табиат ва инсонлар уйғунликда яшаётган бокира, мафтункор тасвирларни эса сиз билан баҳам кўрмоқ нияти туғилди. Масканнинг ўзгача кўринишини томоша қилгани келган меҳмонлар ҳам фотокамера объективига «меҳмон бўлишди».

Элмурод Эрматов ва
Аҳрорбек Ёқубжонов фотолари

Top