Ўзбекистон | 09:34 / 28.02.2025
1344
2 дақиқада ўқилади

Баҳорда 300 мингта дарахт кўчатлари экилади

Ўзбекистонда 2025 йил баҳор мавсумида 121 та шаҳар, туманларида “Ёшлар яшил боғлари” ташкил этилиб, 300 мингта дарахт кўчатлари экилади. 

Фото: Kun.uz

Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳрида “Маҳалла ёшларининг маънавият боғи” ташкил этилди. Дастлаб ер майдонларида суғориш тизимлари йўлга қўйилиб, дарахт экишга тайёрланди. Боғ ҳудудида 8,5 гектар майдонга павловния, оқтерак, мажнунтол, гилос, тут, ток, қайрағоч каби 7 минг тупдан зиёд дарахт кўчатлари экилди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида республика бўйлаб 2024 йил давомида 155 минг ёшларга бўлиб берилган, 60 минг гектар ер майдонига ҳамда “Ёшлар яшил боғлари”га ёшлар томонидан 1 165 189 туп дарахт кўчатлари экилди. 

2025 йил баҳор мавсумида республиканинг 121 та шаҳар, туманларида “Ёшлар яшил боғлари” ташкил этилиб, 300 минг дона дарахт кўчатлари экилади. Мазкур тадбирларда Ёшлар парламенти аъзолари, экофаоллар, талабалар ва ёш олимлар, китобхонлар, “Зулфия” номидаги давлат мукофоти совриндорлари, журналист ва блогерлар, спортчилар, санъаткорлар, ёш тадбиркорлар, ёшлар етакчилари, қарийб 50 мингга яқин ёшлар фаол иштирок этиши белгиланган.

Мавзуга оид