Жаҳон | 20:55 / 25.03.2019
12023
1 дақиқада ўқилади

Испания қироли мос трап йўқлиги сабабли самолётдан туша олмади

Фото: Aziz Taher / Reuters

Испания қироли Филипп VI аэропорт ходимлари унинг самолётига тегишли баландликдаги трапни қўйишларини бир соат кутишига тўғри келди. Бу ҳақда La Vanguardia испан нашри хабар берди. 

Қирол ва унинг рафиқаси қиролича Летисия билан бу воқеа уларнинг Аргентинага давлат ташрифи вақтида юз берган. Уларнинг самолёти Буэнос-Айресдаги Хорхе Ньюбери номидаги аэропортда қўнгач, у ерда тегишли баландликдаги трап топа олишмаган.

Дастлаб қиролга ҳаттоки бошқа аэропортга учиш таклиф қилинган, бироқ охир-оқибат мос трап топишга муваффақ бўлинган ва қирол самолётдан туша олган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид