Жамият | 17:15 / 26.03.2019
8209
2 дақиқада ўқилади

Сўз дорига ўхшайди: озайтирсанг фойда беради, кўпайтирсанг ҳалок қилади

Сўзнинг ҳам амал қилиш муддати бўлади. Яроқсиз сўз таъсирсиздир. Битта дардга бир неча хил дориларни истеъмол қилишнинг оқибати зиённи келтириб чиқаради. 

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

Аудио версиясини тинглаш

Сўзни ўз ўрнида ва етарли ишлатмоқ лозим. Сўзни ишлатишдан аввал унинг йўриқномасига бир марта кўз югуртириб олиш даркор. Муҳими, сўз ким томонидан айтилишидир. Сўзни айтиб, дарҳол натижа кутиш тўғри эмас. Натижа Оллоҳдандир. Сўзни уққанга гапириш лозим. Бошингиз тарс ёрилай деса ҳам, бир дона, нари борса, иккита дорини истеъмол қиласиз. Сўзни ҳам ўз эгасига исроф қилмасдан ишлатиш керак бўлади. 

Сўз инсон қалбининг ойнасидир. Ойнадан яхши нарсалар кўринишини истаган инсон, аввало, ойнани тоза тутмоғи лозим. Эҳтиёт бўлинг, сиз арзимаган деб билган бу ойнанинг зарраси ҳам инсонга оғриқли жароҳат етказиши мумкин. 

Сўзни дорига ўхшатдик. Сохта дори ижобий натижа бермаслигидан ташқари хавфли ҳамдир.

                                                                                                                                                                                       Заҳириддин Мансур

Зафар Солижонов
Тайёрлаган Зафар Солижонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид