Ўзбекистон | 12:45 / 27.03.2019
16810
2 дақиқада ўқилади

1 апрелдан бошлаб давлат хизматларини исталган ДХМда олиш мумкин

2019 йил 15 февралда Ўзбекистон Президенти томонидан «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида»ги қарори қабул қилинди.  

Унда 2019 йил 1 июндан бошлаб жисмоний ва юридик шахслар давлат хизматларини экстерриториал тамойил бўйича олишга ҳақлилиги белгиланган.

Маълумот учун, давлат хизматларини олишнинг экстерриториал тамойили – бу фуқаролар доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан ва юридик шахслар почта манзилидан (жойлашган еридан) қатъи назар, исталган ҳудуддаги Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиш имконияти ҳисобланади.

Мазкур қулайликни 1 июнни кутмасдан тезроқ жорий қилиш учун Давлат хизматлари агентлигининг масъул ходимлари томонидан тегишли ишлар амалга оширилди.

«Натижада юридик ва жисмоний шахслар жорий йилнинг 1 апрель санасидан бошлаб барча хизматлар экстерриториал тамойил бўйича, яъни исталган ҳудуддаги Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиб хизматлардан фойдаланишлари мумкин.

Мисол учун, Тошкент шаҳрида фаолият юритишни мақсад қилган тадбиркор Самарқанд вилоятидаги марказлардан туриб ҳам рўйхатдан ўтиши мумкин. Нафақат рўйхатдан ўтиш соҳасида, балки Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган аксарият хизматлардан доимий яшаш жойидан ҳамда рўйхатдан ўтган ҳудудидан қатъий назар жисмоний ва юридик шахслар исталган ҳудуддаги Давлат хизматлари марказлари орқали фойдаланишлари мумкин», дейилади Давлат хизматлари агентлиги хабарида.

Мавзуга оид