Жамият | 20:00 / 27.03.2019
23722
1 дақиқада ўқилади

«Ўзбекконцерт» раҳбари бошчилигида бир гуруҳ санъаткорлар ҳам мактабларга китоб совға қилишди

Бугун, 27 март куни «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси раҳбарияти ҳам Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг хайрли ташаббусини қўллаб-қувватлаб, бир гуруҳ санъаткорлар билан биргаликда мактаб кутубхонасига китоблар совға қилишди.

Бу хайрли ишни устоз санъаткорлар Шерали Жўраев, Юлдуз Усмонова, Ортиқ Отажонов, Ғулом Ёқубов ва бошқалар бошлаб беришди. Улар мактаб кутубхоналарига совға сифатида олган китобларини топширишди. Санъаткорлар ўзлари танлаб олган китоблар ҳақида мактаб ўқитувчиларига гапириб беришди. Совға қилинган китоблар жаҳон ва ўзбек адабиётининг энг сара асарларидан танлаб олинган бўлиб, мактаб ўқувчиларининг турли синфлари учун мўлжалланган. 

Президент томонидан илгари сурилган бу ташаббус ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънан баркамол бўлиб улғайишига, уларнинг китобга бўлган қизиқишини, меҳрини ва интилишини оширишга, китобхонликни кенг тарғиб қилишга қаратилган.

Мавзуга оид