15:37 / 27.03.2019
55045

«Раҳбарларнинг севимли китоби»: Вазирлар ва ҳокимлар қандай китобларни ўқийди?

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худайбердиев «Раҳбарларнинг севимли китоби» лойиҳаси доирасида вазирлар, ҳокимлар ва ҳукуматнинг бошқа вакилларининг энг севимли китоблари рўйхатини тақдим қилди.

«Кеча старт олган лойиҳамиз жамоатчиликда илиқ кутиб олинди ва яхшигина қизиқиш уйғотди. Лойиҳага имкон қадар турли йўналишдаги ташкилот ва муассасалар раҳбарларини жалб этишга ҳаракат қиляпмиз. Умид қиламизки, юқори мартабали раҳбарларнинг бугун эълон қилинаётган севимли китоблари рўйхати ҳам муштарийларга маъқул келади», дейди у.

Абдусалом Азизов – Давлат хавфсизлик хизмати раиси

  • Амир Темур. «Темур тузуклари»
  • Марсель Брион. «Менким, Соҳибқирон – Жаҳонгир Темур»
  • Лев Толстой. «Уруш ва тинчлик»

Шунингдек, А.Азизов Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» ва «Меҳробдан чаён» асарларини ҳам албатта ўқиш кераклигини тавсия қилди.

Қаҳрамон Қуранбоев – Ёшлар иттифоқи раиси

  • Амир Темур. «Темур тузуклари»
  • Абдулла Қодирий. «Ўткан кунлар»
  • Муҳаммаджон Қуронов. «Болам бахтли бўлсин десангиз»

Баҳодир Қурбонов – Мудофаа вазири

  • Амир Темур. «Темур тузуклари»
  • Эрих Мария Ремарк. «Уч оғайни»
  • Габриэль Гарсия Маркес. «Ёлғизликнинг юз йили»

Иномжон Маджидов – Олий ва ўрта махсус таълим вазири

  • Этель Лилиан Войнич. «Cўна» 
  • Пиримқул Қодиров. «Уч илдиз»
  • Жек Лондон. «Мартин Иден»

Шуҳратбек Абдураҳмонов – Андижон вилояти ҳокими

  • • Ли Куан Ю. «Учинчи дунё мамлакатларидан - биринчига. Сингапур тарихи (1965-2000)»
  • • Заҳириддин Муҳаммад Бобур. «Бобурнома»
  • • Амир Темур. «Темур тузуклари»

Шунингдек, Ш.Абдураҳмонов Муҳаммад Юсуф шеъриятини ҳам севиб ўқишини маълум қилди.

Ғофуржон Мирзаев – Сирдарё вилояти ҳокими

  • Ҳильда Ҳукҳэм. «Етти иқлим султони»
  • Дэн Сяопин. «Замонавий Хитойнинг асосий масалалари»
  • Ли Куан Ю. «Учинчи дунё мамлакатларидан - биринчига. Сингапур тарихи (1965-2000)»

Муроджон Азимов – Божхона қўмитаси раиси

  • Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов ва Муҳаммад Юсуф шеърий тўпламлари
  • Абдулла Қодирий. «Ўткан кунлар» 
  • Чингиз Айтматов асарлари

Набижон Қосимов – Ўзбекистоннинг Германия Федератив республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси

  • Ронда Берн. «Тайна» («Secret») 
  • Дейл Карнеги. «Дўст орттириш ва одамларга таъсир кўрсатиш тўғрисида» («How to Win Friends and Influence People»)
  • Абдулла Қодирий. «Ўткан кунлар»
Top