Жамият | 10:45 / 28.03.2019
35281
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Кембриж халқаро мактаби Ўзбекистонда

Murad Buildings компанияси CIS Education Group билан ҳамкорликда Cambridge Residence турар-жой мажмуаси қошида халқаро таълим муассасасини ташкил этиш бўйича шартномани имзолади.

Фото: Murad Buildings
Фото: Murad Buildings
Фото: Murad Buildings

Cambridge International School – бутун дунё бўйлаб ўқув муассасаларида таълим тизимини яратишга хизмат қилувчи халқаро оператор.  CIS Буюк Британиядаги Кембриж университетининг бир қисми ҳисобланиб, замонавий ва ҳар томонлама қулай шароитларда сифатли таълим олишни кафолатлайди.

Murad Buildings компаниясининг асосчиси ва раҳбари Мурод Назаровнинг қайд этишича, инновацион таълим мажмуаси 540 ўринли мактаб ва 200 ўринга мўлжалланган болалар боғчасини ўз ичига олади. Бу ерда нафақат ўқувчилар, балки уларнинг ота-оналари, қўшни бўлган аҳоли билан ҳамкорликда хорижий тилларни ўрганишга йўналтирилган катта тадбирлар ва байрамлар, ўқув маърузалари, спорт мусобақаларини ташкил этиш мумкин.

Фото: Murad Buildings
Фото: Murad Buildings
Фото: Murad Buildings

«Ҳозирги кунда халқимиз томонидан халқаро стандартлардаги таълимга бўлган қизиқишни ҳис этган ҳолда 2018 йилда биз ўзида барча замонавий мажмуалар – турар-жой бинолар, савдо шохобчалари, дам олиш масканлари, спорт майдонларидан ташқари, таълим муассасаларини ҳам мужассамлаган «шаҳар ичида шаҳарча», яъни Safia Park лойиҳасини амалга оширишга қарор қилдик. Кейинчалик CIS компанияси вакиллари айнан мазкур ҳудудда таълим масканини очиш таклифи билан мурожаат қилганида, уларнинг талаб-истаклари, иш режаларини ўрганган ҳолда ҳамкорлик қилишга келишдик ва барча иншоотлар, мажмуалар мана шу мактаб атрофида қурилганлиги сабабли лойиҳа номини Cambridge Residence деб ўзгартирдик. Бизга маълумки, бир неча минглаб оилалар фарзандлари энг яхши таълимни олиши учун хорижга жўнатишга мажбур бўлишади. Cambridge International School эса ўз яқинларидан йироқ бўлмаган ҳолда энг замонавий билим ва тажрибаларни қўлга киритиш имконини берувчи мукаммал маскандир. Умид қиламизки, мазкур таълим маскани Cambridge Residence шаҳарчасида ўзига хос муҳитни яратиб, инсонларни ҳар томонлама қулай ва бахтиёр ҳаёт кечиришларида ўз ҳиссасини қўшади.

Мендан доимо омаднинг калити нима деб сўрашганида, муваффақият сири – маҳаллий шароит ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда амалиётда энг замонавий билимларни уйғунлаштира олишдир, деб айтаман. Шу сабабли инсонлар, чунончи фарзандларимизнинг сифатли таълим олишига ва ўз устиларида тинимсиз меҳнат қилишига катта эътибор қаратилиши керак. Шундагина бизнинг юртимизда ривожланиш бўлади, иқтисодий ўсиш кузатилади, фарзандларимиз жамиятга наф келтирдиган инсонлар бўлиб етишадилар», - дея таъкидлади Мурод Назаров.

Фото: Murad Buildings

Янги таълим масканида ўзбекистонлик ўқитувчилар ишга жалб этилади. Шу билан бир қаторда турли мамлакатлар, жумладан, Буюк Британия, Канада, Австралия, Янги Зеландия, АҚШ ва бошқа хориж давлатларидан ташриф буюрувчи халқаро тоифадаги ўқитувчилар ҳам фаолият олиб боради. Ўқув муассасасининг яна бир ажралиб турувчи жиҳати – замонавий инновацион технологиялар ва спорт инфратузилмасига асосланган катта мажмуа бўлиб, бу ерда фарзандларингиз халқаро таълим билан ҳамнафас бўлган ҳолда энг илғор билимларни олиш ҳамда бўш вақтда спорт тўгараклари билан шуғулланиш имконига эга бўлишади.

Шунингдек, мактабда барча илмий йўналишлар бўйича замонавий тадқиқот лабораториялари, таомлар тайёрлаш студияси, медиа майдон ва ҳаттоки, робототехника бўйича махсус корпус ҳам ташкил этилади. Барча ўқув жиҳозлари Германия, Финляндия, Швеция, Буюк Британиядан келтирилган.

Фото: Murad Buildings

Маргарет Райт, Cambridge International School бош академик директори:

«Биз Тошкентда CIS Education Group мактабини очаётганимиздан хурсандмиз. Cambridge Residence мажмуасида барча замонавий шарт-шароитлар мавжудлиги сабабли мактабни шу ерда очишга қарор қилдик. Биз халқаро стандартларга содиқ ҳолда, ўқувчиларга нафақат энг сифатли таълимни ҳадя этамиз, балки бутун дунёдаги тармоқларимиз билан доимий алоқада бўлиб, жаҳон тажрибаларини ўзлаштиршга ёрдам берамиз. Кембриж таълим дастури ўқувчиларга келажакда олийгоҳларга киришлари ҳамда профессионал фаолиятни бошлашлари учун зарур кўникмаларни беради».

Маълум бўлишича, Cambridge мактаби 2019 йилнинг 1 сентябрида биринчи ўқувчиларини қабул қилишни режалаштирган. CIS вакилларининг таъкидлашича, мактаб мазкур ҳудуддаги энг инновацион таълим муассасасига айланади.

Жорий йилнинг май ойида Олмазор туманида қад ростлаган Cambridge Residence мажмуасининг очилиш маросими ўтказилиши кутилмоқда.

Қўшимча маълумотлар учун:

Cambridge International School: tashkent@ciseducationgroup.com

Murad Buildings: info@mbc.uz

Мурожаат учун телефон: +998903484540

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид