14:57 / 28.03.2019
22154
Реклама

UMS чегирмалари билан «Фурсатдан фойдаланинг!»

UMS мобил оператори алоҳида тоифадаги рақамларга чегирма берувчи иккита акцияни бир вақтнинг ўзида ўтказмоқда.

Рақамлар сеҳри ҳар доим инсонлар ҳаёти ва хоҳишларига таъсир кўрсатиб келган. Уларнинг чиройли бирикмалари ҳар томонлама бизни қуршаб, омад, ўзимизга ишонч ва ёқимли таассуротлар бериб туришини хоҳлаймиз. Бу, айниқса, уяли алоқа операторининг рақамини танлашда намоён бўлади. Чиройли телефон рақами ўз соҳибининг ўзига хослигини намоён қилади, бундай рақамни эслаб қолиш осон ва адаштириб юбориш қийин. Корпоратив мижозлар учун эсда қоладиган рақам бизнесдаги кўмакчи бўлиб хизмат қилади – у рақобатчилар ўртасида компанияни ажратиб туради ва бренд нуфузини оширади.

UMS мобиль оператори фурсатдан фойдаланиб қолишни ва қулай нархларда турли хил чиройли рақамларни улашни таклиф қилмоқда. Шу кунларда компания рақамлар билан боғлиқ иккита: “Чиройли рақамларга чегирмалар” ва “Фурсатдан фойдаланинг!” акцияларини ўтказмоқда. UMS нинг маълум тариф режаларига, шу жумладан корпоратив тарифларига уланган абонентлар чиройли рақамлар учун 100% гача чегирмаларга эга бўлишлари мумкин.

Биринчи акцияда нархлари тоифаси ва уланиш ҳудудига қараб 63 000 сўмдан 2 105 000 сўмгача бўлган Steel Light, Steel, Bronze, Silver Light ва Silver тоифаларидаги чиройли рақамлар иштирок этмоқда. Акция ўтаётган кунларда абонентлар ойлик абонент тўлови камида 33 000 сўм бўлган тариф режаларига уланаётганда эса, ушбу рақамларни турли хил чегирмаларга эга бўлишлари мумкин бўлади.

Иккинчи акцияда Platinum Light, Platinum, Platinum Plus, Super Platinum тоифаларидаги чиройли рақамлар (Тошкент шаҳри учун) тақдим этилган. Қолган вилоятлардаги абонентлар бу ва қўшимча равишда Gold, Super Gold тоифаларига кирувчи рақамларни арзонлаштирилган тартибда сотиб олишлари мумкин. Бунинг учун UMS нинг йиллик тариф режаларидан бирига уланиш керак бўлади.

Акцияларда иштирок этаётган рақамлар рўйхатлари доимий тарзда UMS корпоратив сайтида: https://ums.uz/ru/tariff/numbers/ жойлаштирилган ва янгиланиб бормоқда (нархлар чегирмасиз кўрсатилган). Шундай экан, компания абонентига айланмоқчи бўлган абонент уйда ёки ишда ўтирган ҳолда рақамлар билан танишиб чиқиши, битта ва бир нечтасини танлаши, ушбу маълумотлар билан UMS офисларидан бирига бориши мумкин.

«Мақсадимиз – нафақат хизматлар сифатини ошириш, балки эксклюзив маҳсулотларимиз учун нархларни тушириш орқали қулай хизматларни кўрсатишдир. UMS чиройли рақамлари абонентлар нуфузи ва имижини юксалтиришга хизмат қилганлиги учун компания фаолият бошлаган илк кунларданоқ аҳоли ва корпоратив мижозлар эътиборининг доимий марказида бўлиб келмоқда. Акциялар доирасида мобиль алоқа бозорининг турли хил сегментларига кирувчи абонентлар рақамларни янада қулайроқ шартларда улашлари мумкин бўлди», - дейди «UMS» МЧЖ Тижорат директори Лола Филатова.

Баҳор – янгиланиш, ёқимли ўзгаришлар ва янада такомиллашиш даври. Бу UMS абонентига айланиш учун энг зўр фурсат ҳам! Оператор яқиндаги барча оммабоп тариф режаларини янгилади ва улар бўйича аввалги нархларда кўпроқ дақиқа, МБ ва SMS тақдим этишни бошлади. Акцияларни ҳисобга оладиган бўлсак, UMS га уланиш катта устунликларга эга бўлиш ва маблағларни тежашга бўлган катта қадам бўлиб хизмат қилади.

Батафсил маълумот учун:

Web-сайт: www.ums.uz

Ўзбек тилидаги Telegram: @UMSuzb

Реклама ҳуқуқи асосида

Top