07:33 / 01.04.2019
4551

Рожер Федерер фаолиятидаги 101-унвонни қўлга киритди

Фото: Julian Finney/Getty Images

Швейцариялик теннисчи Рожер Федерер фаолиятидаги 101-унвонни қўлга киритди. Афсонавий теннисчи Майамидаги “Мастерс 1000” тоифасидаги мусобақа финалида америкалик Жон Иснерни икки сетда 6:1, 6:4 ҳисобида мағлуб эта олди. Учрашув 1 соат 3 дақиқа давом этган.

Федерер Иснер билан 8 та расмий учрашувнинг 6 тасида ғалаба қозонган. 

Америкалик теннисчи 2018 йилда шу мусобақада қўлга киритган унвонини ҳимоялай олмади. Федерер учун ушбу финал “Мастерс” сериясига кирувчи мусобақалардаги 50-финал бўлди.

Швейцариялик теннисчи фаолиятидаги 100-юбилей унвонни март бошида Дубайда ўтган мусобақада қўлга киритганди. 

Федерер ҳисобида “Катта дубулға” сериясига кирувчи мусобақалардаги 20 та унвон бор.

Top