17:34 / 02.04.2019
28436

Bloomberg версиясига кўра дунёдаги топ-10 миллиардер

Bloomberg агентлиги 2 апрель куни дунёдаги 500 нафар миллиардер рейтингини эълон қилди. Қуйида уларнинг топ-10лиги келтирилади.

Рейтингда Amazon интернет-дўкони асосчиси ва эгаси Жефф Безос етакчилик қиляпти. Унинг бойлиги 150 миллиард долларни ташкил этади. Йил бошидан бери бу кўрсаткич 22 миллиардга ошди.

Жефф Безос

Рейтингнинг иккинчи қаторидан Microsoft раҳбари Билл Гейтс жой олди. Унинг бойлиги 100 миллиард доллардан ортиққа тенг.

Билл Гейтс

Франциялик бизнесмен, Louis Vuitton Moet Hennessy компаниялар гуруҳи президенти Бернар Арно 89 миллиард доллардан зиёдроқ капитал билан учинчи ўринни эгаллади.

Бернар Арно

Америкалик тадбиркор, дунёдаги энг йирик ва энг таниқли инвесторлардан бири Уоррен Баффет 84,4 миллиард доллар билан 4-поғонани банд этди. Ундан кейинги ўринлардан Facebook асосчиларидан бири Марк Цукерберг (66,4 миллиард доллар) ҳамда тадбиркор, Inditex асосчиси ва собиқ президенти Аманcио Ортега (66,2 миллиард доллар) жой олди.

Уоррен Баффет
Марк Цукерберг
Аманcио Орте

Америкалик тадбиркор, Oracle корпорацияси ҳамасосчиси, директорлар кенгаши раиси Ларри Эллисон 58,4 миллиард доллар билан рейтингда 7-ўринни эгаллади.

Ларри Эллисон

8-поғонада - Google қидирув тизими ҳамасосчиси Ларри Пейж. Унинг бойлиги 58,2 миллиард долларни ташкил этади.

Топ-10да сўнгги икки позицияни мексикалик тадбиркор Карлос Слим (56,7 миллиард доллар) ва Google қидирув тизими асосчиси Сергей Брин (56,6 миллиард доллар) эгаллаган.

Сергей Брин ва Ларри Пейж
Карлос Слим

Bloomberg рейтингига ҳаммаси бўлиб дунёдаги 500 миллиардер киритилди.

Top