Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг энг хавфсиз ҳудудлари маълум қилинди
Чукотка /Фото: Юрий Смитюк/ТАСС
Россияда 2018 йил якунлари бўйича жиноятлар сони энг кам ва энг кўп бўлган минтақалар рейтинги тузилди. Рўйхат RT томонидан мамлакат Ички ишлар вазирлиги маълумотларига асосланган ҳолда яратилди.
Таъкидланишича, Чукотка энг хавфсиз ҳудудга айланди. Бу ерда 748та ҳуқуқбузарлик ҳолати қайд этилган. Иккинчи ўринда Ненец мухтор округи (857та жиноят). Ингушетия 1,6 мингта ҳуқуқбузарлик кўрсаткичи билан энг хавфсиз минтақалар учлигига кирди. Кейинги ўринлардан Қалмоғистон Республикаси (2,7 минг) ва Магадан области (2,9 минг) жой олди.
Жиноятларнинг катта қисми Москва (140 мингтадан ортиқ) ва Москва областида (80,2 мингта) қайд этилган.
Шунингдек, энг кўп содир этилган жиноятчилар сони бўйича рўйхатда Краснодар ўлкаси (68,1 мингта), Челябинск области (64,8 мингта) ва Бошқирдистон Республикаси (57,4 мингта) бор.
Аниқлик киритилишича, жиноятларнинг ярмидан кўпи ўғирлик жинояти ҳиссасига тўғри келади.
Мавзуга оид
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
07:38 / 05.05.2026
Россия ва Украина вақтинчалик сулҳ эълон қилди
09:23 / 04.05.2026
Россия 2024 йилдан бери биринчи марта Украина билан урушда ҳудудларини йўқота бошлади
16:56 / 01.05.2026