08:38 / 03.04.2019
6759

«Тошшаҳартрансхизмат»: иккита йўналишга янги автобуслар қўйилди

Фото: Тошшаҳартрансхизмат

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖга қарашли автобус саройлари тасарруфидаги йўналишларга янги автобусларни бириктириш, ҳаракат таркибини янгилашда аввало йўловчилар оқими, транспортга бўлган талаб ҳисобга олинмоқда, дейилади АЖ хабарида.
 
Қайд этилишича, сўнгги келтирилган катта сиғимли “MAN” русумли автобусларнинг яна 5 таси 93-“Қўйлиқ-1 мавзеси – Юнусобод 9 мавзе” йўналишига қўйилди. 14 ҳаракат жадвали билан йўналиш автобус билан тўлиқ таъминланди. Ушбу йўналишдаги автобуслар қарийб 80 фоизга янгиланди.

Бундан ташқари, 67-“Юнусобод 19 мавзе – Халқаро аэропорт” йўналишига эски "Исузу" русумли автобуслар ўрнига 8та жадвал асосида ўрта сиғимли SAZ LE 60 русумли янги автобуслар  бириктирилди.

Автобуслар бугун, 3 апрелдан йўловчиларга хизмат қила бошлади.

Top