Жаҳон | 00:36 / 04.04.2019
9946
2 дақиқада ўқилади

Жазоирнинг истеъфога кетган президенти халқидан кечирим сўради 

Жазоирнинг кўп йиллик раҳбари Абдулазиз Бутафлиқа муддатдан аввал истеъфога кетишини эълон қилгандан кейин миллатга юзланди. Бу ҳақда Alg24 портали хабар берди. 

Даставвал Бутафлиқа 20 йиллик президентлиги вақтида йўл қўйган хатолари учун халқидан кечирим сўраган. 

“Ўз лавозимимни қолдириб, ўз президентлик йўлимни якунлар эканман, хатоларим учун юртдошларимдан кечирим сўрайман”, деб ёзган Бутафлиқа.

У ўз ҳукуматининг мамлакатни ривожлантириш ва кўплаб соҳалардаги тараққиётга қўшган улкан ҳиссасини таъкидлаб ўтган ва тарафдорларига қўллаб-қувватлов учун миннатдорлик билдирган. 

“Бугун мен оддий фуқарога айландим, бироқ бу мени XXI асрга аввалгидан кўра яхшироқ ҳолатда кирган Жазоирни ривожлантиришга қўшган ҳиссамдан фахрланиш имкониятидан маҳрум қилмайди”, деб айтилган мурожаатда.

82 ёшли Бутафлиқа янги раҳбарият мамлакатнинг фаровонлиги ва хавфсизлиги учун ислоҳотларни давом эттиришига умид билдирган.   

Яқин орада Жазоирни вақтинчалик бошқарадиган президент парламентнинг юқори палатаси спикери томонидан эълон қилинади.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид