Марказий банк раисининг собиқ ўринбосари Халқ банкига янги раис бўлди
Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари Муродилла Ёқубович Эшматов Халқ банкига янги раис этиб тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда.
Муродилла Эшматов 1969 йилда Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманида туғилган. 1991 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган.
У 1995 йилдан Марказий банк тизимида фаолият кўрсатган. 2005-16 йилларда Марказий банк раиси ўринбосари бўлган, 2016 йилдан буён Сирдарё вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, Халқ банкининг аввалги раиси Абдурасул Абдуллаев март ойи охирида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари — «Ўзбекчорванасл» агентлиги директори этиб тайинланганди.
Мавзуга оид
11:55 / 14.12.2024
Халқ банки коррупцияга қарши курашиш ва шаффофлик бўйича натижаларни эълон қилди
19:00 / 25.10.2024
“Баъзи ногиронлар тўрт мучаси соғлардан яхши ишлашади” – бухоролик тадбиркор
17:00 / 20.06.2024
Халқ банки томонидан водийга пресс-тур ташкил этилди
16:54 / 29.05.2024