Халқ банки коррупцияга қарши курашиш ва шаффофлик бўйича натижаларни эълон қилди
Жорий йилнинг 11 декабр куни Халқ банкида Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда банкнинг Ички назорат ва комплаенс хизмати орқали аниқланган ҳолатлар юзасидан маълумотлар очиқланди.
Маълум қилинишича, 2024 йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида Халқ банки коррупцияга қарши курашиш соҳасида бир қатор ишлар амалга оширилган. Жумладан банкка ишга қабул қилиш ва тендер жараёнларида коррупциявий хатарлар ва манфаатлар тўқнашуви олдини олишга қаратилган 170 та контрагент ўрганилган. Олиб борилган ишлар натижасида ўзлаштириш ва коррупциявий ҳолатлар сони 47 фоизга камайган.
“Банк хизматлар маркази томонидан кўрсатилаётган анъанавий хизматлар мобил иловаси рақамлаштирилиши ҳисобига 2024 йилда 2023 йилга нисбатан фуқароларнинг банкка мурожаатлари 60%га камайди.
Банк 2023 йилда “Очиқлик индекси” бўйича 83,8 балл тўплаб, тижорат банклари орасида 1-ўринни эгаллади”, - деди Ички назорат ва комплаенс департаменти директори ўринбосари Бекзод Райимов.
Тадбирда Халқ банкининг коррупцияга қарши менежмент тизими жорий йилнинг май ойида ISO 37001:2016 халқаро стандартига мувофиқ сертификатга эга бўлгани айтиб ўтилди. Банк бу халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда.
“Халқаро тажриба борасида коррупцияга қарши курашиш бўйича ISO 37001:2016 сертификати бор. Биз бу сертификатни 2024 йилнинг май ойида қўлга киритганмиз. Бу борада халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб борилди. Бундан ташқари, банк трансформацияси бўйича Осиё тараққиёт банки экспертлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келяпмиз. Банк экспертлари бизнес жараёнларини оптималлаштириш, қайтадан ташкил қилиш, стандартларни жорий қилиш бўйича яқиндан кўмак бериб келишяпти”, - деди Банк Бошқарув раиси ўринбосари Фаррух Рўзиев.
Халқ банки коррупцияга қарши курашиш билан бирга, фаолиятида шаффофликни таъминлашга ҳам катта эътибор қаратмоқда.
Банкда мижозларга хизмат кўрсатишда шаффофлик ва тезкорликни таъминлаш мақсадида komplayens@xb.uz электрон почтаси ва “Тезкор хабар” мобил иловасини ишга туширди. Ушбу каналлар орқали банкка келиб тушган мурожаатлар инсон омилисиз автоматик равишда қабул қилинади ва кўриб чиқилади.
Шу билан бир қаторда, Халқ банкида коррупцияга қарши курашиш бўйича ходимларда ички иммунитетни шакллантириш учун тизимли ва комплекс ёндошув мавжуд. Биринчиси, автоматлаштириш даражасини ошириш орқали инсон омилини камайтириш, иккинчиси бизнес процессларни оптималлаштириш ва учинчиси ходимлар ўртасида кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш.
Анжуман доирасида оммавий ахборот воситалари вакиллари, жамоатчилик фаоллари ва иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Мавзуга оид
18:07 / 06.12.2024
World Athletics Ўзбекистонни кузатув рўйхатидан чиқарди
17:41 / 02.12.2024
Демократия соғлиқ учун фойдали: коррупциялашган давлатларда аҳоли саломатлиги ёмонроқ экани маълум бўлди
19:11 / 29.11.2024
Швейцариянинг Lombard Odier банки Гулнора Каримова иши бўйича пул ювишда айбланди
21:03 / 26.11.2024