09:29 / 04.04.2019
4302

Nissan’нинг собиқ раҳбари Карлос Гон яна ҳибсга олинди 

Фото: Global Look Press

Японияда Nissan Motor Co. компаниясининг собиқ раҳбари Карлос Гон яна ҳибсга олинди. У гаров пули эвазига озодликка чиқарилгандан бир ойдан камроқ вақтдан кейин яна панжара ортига жўнатилди, деб хабар берди The Mainichi нашри.

Нашрда таъкидланишича, Гон ҳибсга олинишидан бир кун олдин 11 апрелда матбуот анжумани ўтказиши ва унда “юз бераётган воқеалар ҳақида барча ҳақиқатни” сўзлаб беришга ваъда берган.     

Хабардор манбалар маълумотларига кўра, Гоннинг навбатдаги ҳибсга олинишига у томонидан 2012 йилдан уммонлик дистрибьюторга тўловларнинг бир қисмининг ўзлаштирилиши сабаб бўлган. Прокурорлар Гонни 563 млн йенга (5 млн доллар) яқин пулни ўзлаштирганликда гумон қилишмоқда.

Манбаларнинг таъкидлашича, пуллар яхталар ва бошқа қимматбаҳо буюмларни харид қилишга сарфланган бўлиши мумкин.
 
Гонга Японияда 11 январда молиявий битимлар ҳақидаги қонунни бузиш ва хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш бўйича айбловлар билдирилган. Март ойи бошида Гоннинг янги адвокати унинг гаров пули ва Японияни тарк этмаслик ҳақидаги тилхати эвазига озод қилинишига эришган.

Top