Жамият | 16:20 / 04.04.2019
5153
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида китоб ярмаркалари ташкил этилмоқда

Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакатимиз ёшларини кенг тафаккурли, билимли ва баркамол қилиб тарбиялаш, маънавиятини юксалтириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш борасида муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Шу асосида, Тошкент вилоят прокуратураси томонидан бу борада муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, 2019 йил 27 мартдан бошлаб вилоят прокуратурасининг ташаббуси билан прокурорлар секторларидаги аҳоли кўп истиқомат қилувчи масканларида “Ўзбекистон”, “Шарқ”, “Янги аср авлоди” ҳамда “Адолат” нашриётлари билан ҳамкорликда режа асосида китоб ярмаркалари ташкил этилмоқда. 

Ҳозирги кунга қадар Чирчиқ, Янгийўл шаҳарлари, Бўстонлиқ, Оққўрғон, Қуйи Чирчиқ, Чиноз, Янгийўл, Тошкент, Қибрай, Юқори Чирчиқ туманларида китоб ярмаркалари ўтказилиб, китобхонлар томонидан 2 мингдан ортиқ китоблар харид қилинган бўлса, 1,5 мингдан ортиқ китоблар ҳомийлар томонидан ёшларга совға қилинди.

Китоб ярмаркалари Тошкент вилоятининг ҳар бир туман, шаҳрида тантанали, юқори кайфиятда ўтказилмоқда. Ярмаркаларга халқ артистлари ҳам таклиф этилмоқда.    

Ҳозирда китоб ярмаркалари давом эттирилмоқда.

Тошкент вилояти прокуратураси

 

 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид