Жамият | 14:15 / 05.04.2019
44025
1 дақиқада ўқилади
Фото: Қамашининг олис Лангарота қишлоғини сел босди
4 апрель куни Қашқадарё вилояти Қамаши туманининг тоғли ҳудудларида кучли сел тошқини кузатилган.
Kun.uz манбаси берган хабарга кўра, табиий офат оқибатида тоғлар орасида жойлашган Лангарота қишлоғида бир қатор турар-жойлар ва биноларга зарар етган.
Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Аммо сел таъсирида қишлоқнинг марказий кўчаси ва ён атрофдаги уйлар лой ва тош массаси билан тўлиб кетган.
Лангарота қишлоғига олиб ўтувчи кўприк ҳам сел таъсирида қулаб тушган.
Бу қишлоқ гўзал табиати, тоғ чўққисидаги «Лангарота» зиёратгоҳи билан машҳур. Машҳур мусҳаф Қуръони узоқ йиллар шу зиёратгоҳда сақланган. Маълумотларга кўра, сел оқибатида зиёратгоҳга зарар етмаган.
Мавзуга оид
20:46 / 07.11.2024
Президент 10 та сел сув омбори қуриш ишларини бошлашни буюрди
18:04 / 06.11.2024
Тахтиқорача довонида Cobalt’ни тош босиб қолди. Қурбонлар бор
17:46 / 19.10.2024
Шоҳимардон фожиаси: сел ва унутилмас дард
18:06 / 17.10.2024