19:07 / 05.04.2019
96850

Видео: Хатирчида ҳам кучли сел кузатилди

Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудларида ёмғирлар давом этмоқда.

Таҳририятга Навоий вилояти Хатирчи туманидаги ўқувчилардан ёмғирдан кейин юзага келган ҳолат тасвирланган суратлар ва видеолавҳалар келиб тушди.

Улардан кўриниб турибдики, туманнинг бир қанча қишлоқ ва маҳаллаларида кучли ёмғир натижасида сел кузатилган.

Туман ҳудудидаги Ғалабек, Охунбобоев номли маҳаллалар, Шулликтепа, Тасмачи, Хўжақўрғон, Юқори Учқора, Қовоқ каби қишлоқлар талофат кўрган. Шунингдек, бу мазмундаги хабар ва суратлар Варқ МФЙдаги мухлислардан ҳам йўлланган.

Селдан талофат кўрган ҳудудларда табиий офат асоратларини бартараф этиш бўйича олиб борилаётган ишлар бўйича маълумот берилмаган.

Хатирчи ҳудудидаги селда оқиб кетган Nexia қайта тиклаб бўлмас ҳолатга келган.

Маълумот учун, 4—5 апрелдаги ёмғирлардан сўнг Тошкент ва Жиззах кўчалари ҳам сув остида қолди, Қашқадарё вилоятида сел келди.

Ўзгидромет хабарларига кўра, айни ҳудудда яқин кунларда яна ёмғир ёғиши кутилмоқда, ҳудудларга яна сел келиши мумкин.

Top