Мэй Евроиттифоқдан Brexit’ни 30 июнгача кечиктиришни сўради

Фото: EPA-EFE/OLIVIER HOSLET
Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Евроиттифоқдан қиролликнинг ЕИдан чиқиш муддатини 30 июнгача ортга суришни сўради. Бу ҳақда Британия вазирлар маҳкамасининг Европа кенгаши раиси Дональд Тускка йўлланган мактубида айтилади.
"Буюк Британия ҳукумати мазкур давр 2019 йил 30 июнгача узайтирилишини таклиф этади", - дейилади мактубда.
Шу билан бирга, Мэй Буюк Британия 23-26 май кунларига мўлжалланган Европа парламентига сайловларда иштирок этмаслигини таъкидлаган.
Британия ОАВнинг маълумот беришича, муддатни 30 июнгача ортга суриш ҳақидаги таклиф Мэйнинг вазирлар маҳкамаси аъзолари билан узоқ музокаралари натижасидир. Британия вазирларининг бир қисми имкон борича қисқа муддатни талаб қилаётган бўлса, бошқалари муддатнинг узайтирилиши тарафдори.
Sky News телеканалининг хабар беришича эса, Дональд Туск Буюк Британияга Brexit’ни 2020 йилнинг 31 мартигача ортга суришни таклиф қилмоқчи.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Уч дақиқа жисмоний фаоллик юрак касалликлари хавфини камайтириши аниқланди
Жаҳон | 22:00
-
АҚШ давлат котиби келаси ҳафта Россия—Украина уруши бўйича музокаралар учун «ниҳоятда муҳим» бўлишини айтди
Жаҳон | 21:23
-
Қозоғистон ҳукумати 9 май куни тантанали юришлар ўтказишни тақиқлади
Жаҳон | 20:59
-
Ғазода беш йиллик сулҳ ва гаровга олинганларни биратўла озод қилишга тайёр
Жаҳон | 20:03
Мавзуга оид

14:48 / 24.11.2024
Лондон ЕИ билан муносабатларни тиклаш учун музокарачи қидирмоқда

08:53 / 01.12.2022
Brexit: Брюссел Лондонга босим ўтказишнинг янги воситаларига эга бўлади

14:37 / 04.01.2022
Brexit’га бир йил тўлди: Британия Европа Иттифоқини тарк этиб ютдими ё ютқазди?

22:11 / 30.12.2021