Зеленский Тимошенкога Порошенко билан дебатларда ҳакам ролини бажаришни таклиф қилди
Украина президенти лавозимига номзод, шоумен Владимир Зеленский президент сайловларининг 2-босқичига ўта олмаган Юлия Тимошенкога Пётр Порошенко билан дебатларда ҳакам бўлишни таклиф қилди.
“Пётр Порошенко чақириғимни қабул қилди, у гаплашиш оҳангини кескин ўзгартирди. Хўш, жаноб президент, сизнинг эпсиз узрларингизни қабул қиламан, мен камтар одамман. Украина фуқароларининг учдан бирига келсак, уларнинг ўзи ҳал қилсин. Ушбу дебатлар Украинани бирлаштириш ва бутун дунёга эркин демократик давлат сифатида довруғини ёйиш учун имкониятдир”, деб айтган Зеленский Facebook’да жойлаштирилган видеода.
“Пора бериш, иғволар, маъмурий босимдан қочиш учун дебатларни ўтказишда мустақил ҳакам ва бошловчи ролига Юлия Тимошенкони белгилашни таклиф қиламиз. Сиз 1-босқичда 3-ўрин эгалладингиз ва номзодлардан бирортасини қўллаб-қувватламадингиз. Сиз дебатларда ҳалол қоидалар ва тенг имкониятлар кафили бўла оласизми?”, деб юзланган Зеленский Тимошенкога.
Шоумен Тимошенкодан ушбу таклифга жавобни 24 соат ичида кутиб қолишини қўшимча қилган.
Мавзуга оид
14:30 / 09.11.2024
Зеленский РФ билан хавфсизлик кафолатларисиз сулҳ тузишни рад этди
00:15 / 09.11.2024
Axios: Илон Маск Трампнинг Зеленский билан телефон орқали мулоқотида иштирок этган
10:42 / 08.11.2024
Зеленский Будапештда РФга ён босмасликка чақирди
09:08 / 08.11.2024