Жаҳон | 14:40 / 07.04.2019
11805
1 дақиқада ўқилади

Эрон олий етакчиси Ироқни мамлакатдан АҚШ қўшинларини тезроқ чиқариб юборишга чақирди

Фото: AP Photo / Office of the Iranian Supreme Leader

Эрон олий етакчиси оятуллоҳ Али Ҳаменеий Ироқ бош вазири Одил Абдул Маҳдий билан учрашувда қўшни давлатни Америка қўшинларини тезроқ чиқариб юборишга чақирди.

"АҚШ ўз қўшинларини Ироқдан иложи борича тезроқ олиб чиқиб кетиши учун зарур чораларни кўришингиз зарур", - дейилади олий етакчининг сайтида эълон қилинган иқтибосда.

Ҳаменеийнинг сўзларига кўра, америкалик ҳарбийлар у ёки бу мамлакатда қанчалик узоқ вақт қолишса, уларни чиқариб юборишга эришиш шунчалик қийин бўлади.

Абдул Маҳди 6 апрель куни Эрон президентининг таклифига кўра Теҳронга икки кунлик ташриф билан келди.

Мавзуга оид