Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шаҳзода Уильям махсус хизматларда 3 ҳафталик стажировкадан ўтди
Шаҳзода Уильям 3 ҳафта давомида Буюк Британиянинг махсус хизматлари – Ми-6, Ми-5 ва Ҳукумат алоқаси марказида (GCHQ) стажировкадан ўтди. Бу ҳақда Кенсингтон саройи хабарида маълум қилинди.
Таъкидланишича, шаҳзода стажировкасининг 1-ҳафтаси давомида ташқи разведка хизмати МИ-6, 2-ҳафтасида МИ-5 иши билан танишган. Шаҳзода миллий хавфсизликни ҳимоя қилиш, жумладан террорчиликка қарши кураш усуллари билан таништирилган.
Уильям 3-ҳафтада радиоэлектрон разведка олиб борувчи ва Британия ҳукумати ва армиясининг ахборот ҳимояси билан шуғулланувчи Ҳукумат алоқаси марказида тажриба орттирган.
“Хавфсизлик хизмати ва разведкамизда ўтказилган вақт, улар миллий хавфсизлигимизга қўшадиган ҳиссани англаш ҳақиқатан ҳам ибратли тажриба бўлди”, деб таъкидлаб ўтган шаҳзода.
GCHQ’нинг террорчиликка қарши бўлими бошлиғи шаҳзода астойдил меҳнат қилганини таъкидлаб ўтган.
Мавзуга оид
21:59 / 12.11.2018
Эфиопияда махсус хизматларнинг 36 ходими ҳибсга олинди
21:57 / 04.05.2018
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл тўйи муносабати билан эсдалик тангалари чиқарилди
20:04 / 07.01.2018
АҚШ Пхеньяннинг имкониятларини етарлича баҳоламаганини тан олди – ОАВ
20:35 / 05.12.2017