20:42 / 08.04.2019
11121

Маршал Ҳафтар армияси Триполидаги ягона ишловчи аэропортга зарбалар берди

Фото: REUTERS / Hani Amara

Маршал Ҳалифа Ҳафтар бошчилигидаги Ливия миллий армияси кучлари пойтахт Триполидаги ягона ишловчи аэропорт – Митигага зарбалар берди. Бу ҳақда Фаёз Саррож бошчилигидаги миллий келишув ҳукумати (МКҲ) тезкор штаби маълум қилди.

ОАВ маълумотига кўра, қуролли зиддият бошланганидан буён 32 киши ҳалок бўлди ва 50 киши яраланди.

Шу сабабли пойтахтни ташқи дунё билан боғловчи ягона аэропортда барча парвозлар тўхтатилган. МКҲда миллий армия ҳаракатлари фуқаролик авиацияси парвозлари хавфсизлиги ва тинч аҳоли ҳаётига хавф солиши таъкидлаб ўтилган.

Триполидан 11 км узоқликда жойлашган Митига аэропорти аввал ҳарбий аэродром вазифасини бажарган. Митига 4 йил аввал пойтахтдан 34 км узоқликда жойлашган Триполи аэропорти қарама-қарши гуруҳлар ўртасидаги жанглардан кейин яроқсиз ҳолга келгандан сўнг Триполидаги ягона ишловчи аэропорт бўлган. Ҳозирда бу иккала аэропорт ҳам МКҲ томонидан назорат қилинади. 

Мавзу
Ливияда фуқаролар уруши
Ливия миллий армияси қўмондони Халифа Ҳафтар бошчилигидаги қўшинлар пойтахт Триполини қамал қилди
Барчаси
Top