Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида 2 килограмм гашиш олиб кетаётган шахслар ушланди
2019 йил 31 март куни Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Унинг натижасида Фарғона вилояти Марғилон шаҳар Б.Марғилоний кўчасида яшовчи 31 ёшли А.А. ва Ҳожи Қози Рожий кўчасида яшовчи 28 ёшли Р.Ғ. Оҳангарон шаҳар “Навбаҳор”маҳалласи ҳудудида жойлашган “Мажнунтол” ошхонаси олдида ўзи билан 2 кг. 8,73 гр. “гашиш” гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётганида қўлга олинган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:16 / 15.06.2026
Оҳангаронда ИИБ ходимлари пичоқланди
17:31 / 12.06.2026
Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди
10:57 / 12.06.2026
Тошкентда 34 килограммдан зиёд наркотик моддалар мусодара қилинди
20:09 / 11.06.2026