Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон - Мўғулистон сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтади
2019 йилнинг 10 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Мўғулистон сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтади.
ТИВ хабарига кўра, унда иштирок этиш учун Мўғулистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Батмунх Батсетсег бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига келади.
Ўзбекистонга ташрифи доирасида Мўғулистон делегацияси Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси билан ҳам музокаралар ўтказади, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
10:06 / 09.03.2026
Ўзбекистон Мўғулистоннинг истиқболли уран конларини ўрганади
08:46 / 19.08.2025
Мўғулистондан Ўзбекистонга қўйларнинг биринчи партияси етказилди
11:11 / 16.08.2025
Мўғулистон Ўзбекистонга 100 минг бош қўй етказиб беришни бошлади
11:35 / 18.07.2025