Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Клопп янги маррани забт этди
Фото: Getty Images
Чемпионлар лигаси чорак финали доирасидаги «Ливерпуль»-«Порту» учрашуви (2:0) мезбонлар бош мураббийи Юрген Клопп учун мураббийлик карьерасидаги 400-ўйин бўлди.
Opta маълумотига кўра, 51 ёшли немис мутахассисининг клубларда ўтказган ўйинлари нисбати қуйидагича: 111та ўйин – «Ливерпуль» устози сифатида, 180та – «Боруссия Д»да ва 109та баҳс «Майнц» рулида.
Клопп «қизиллар»га 2015 йилдан буён устозлик қилмоқда. Унинг қўл остида жамоа ўтган мавсумда ЕЧЛ финалига қадар етиб бориб, унда «Реал»га 1:3 ҳисобида ютқазганди.
«Ливерпуль» жорий мавсумда тўртала фронтда ҳам курашни давом эттирмоқда. АПЛда 33-турдан кейин 82 очко билан пешқадамлик қиляпти.
Мавзуга оид
17:54 / 18.04.2025
Анчелотти «Реал»дан кетиши кутилмоқда. Унинг ўрнига даъвогарлар маълум
13:10 / 21.05.2024
«Вест Бромвич мўъжизаси». Юрген Клопп фаолиятига назар
09:43 / 28.04.2024
Салоҳ ва Клопп ҳамманинг олдида баҳслашди. «Ливерпул»да яна йўқотиш
11:50 / 26.02.2024