Жаҳон | 07:24 / 11.04.2019
3643
1 дақиқада ўқилади

Жазоир президенти сайловлари санаси белгиланди

Фото: REUTERS

Жазоир президенти лавозимини вақтинчалик эгаллаётган Абдулқодир Бинсалоҳ мамлакатда президент сайловлари 4 июлда бўлиб ўтишини эълон қилди. Қарор Жазоир пойтахтидаги кўп минг кишилик норозилик намойишлари ортида қабул қилинди. Намойишчилар Жазоир президенти сайловлари ҳаққоний ўтишини таъминлаш учун Бинсалоҳ ва собиқ президент Абдулазиз Бутафлиқанинг барча сафдошларининг истеъфога кетишини талаб қилишмоқда.  

Аввалроқ мамлакат парламенти 2 апрелда истеъфога кетган Бутафлиқа ўрнига Бинсалоҳни вақтинчалик президент этиб тайинлаганди. Жазоирдаги инқироз февраль ўрталарида 1999 йилдан бери мамлакатни бошқариб келган ва охирги йиллар саломатлиги ёмонлашган Бутафлиқа 5-президентлик муддатига номзодини илгари суришини маълум қилгандан кейин бошланганди. 

Мавзуга оид