Жаҳон | 09:50 / 12.04.2019
4641
1 дақиқада ўқилади

Disney раҳбари истеъфога чиқишга қарор қилди

Фото: Getty Images

Walt Disney Company раҳбари Роберт Айгернинг маълум қилишича, 2021 йилда истеъфога чиқишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда CNBC хабар берди.

«2021 йилда мен ниҳоят ўз лавозимимни тарк этадиган вақт келади», - деди Айгер.

Унинг сўзларига кўра, айнан 2021 йилда компания билан шартномаси муддати тугайди.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, 2005 йилдан буён Walt Disney Company раҳбари лавозимини эгаллаб келмоқда.

Айгернинг қайд этишича, компания ҳозирда унинг эҳтимолий вориси масаласини муҳокама қилмоқда.

Бундан олдин, Walt Disney компанияси 21st Century Fox’нинг Fox 2000 номли бўлинмасини ёпишни режалаштираётгани хабар берилганди.

Fox 2000 студияси 1999 йилда ташкил этилган. У «Иблис Prada кияди», «Пи ҳаёти», «Яширин шакллар», «Бўш одам кундалиги» каби фильмларни чиқарган.

Мавзуга оид